Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:59

Риштонда қолган сўхликларга санаторийдан жой берилди


Қирғизистоннинг Боткен вилояти ҳудудида жойлашган Ўзбекистоннинг Сўх анклавида яшовчи 87 фуқаро 5-7 январ кунлари Сўхда тартибсизликлар юз берганидан кейин чегара ёпилгани сабабли ҳануз уйларига қайта олмаяпти.

Бу ҳақда Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳининг Фарғонадаги вакили Баҳодир Элибоев маълум қилди.

Ўз исмини айтмасликни сўраган Ўзбекистон расмийсига асосланиб Элибоевнинг маълум қилишича, 87 нафар сўхликнинг бир қисми Риштондаги яқинларининг уйида қолган.

Бошқа сўхликлар эса маҳаллий ҳокимият расмийлари кўмагида Риштон туманидаги “Мамадали Топиволдиев” номли санаторийга бепул жойлаштирилган.

Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи фаолига кўра, уйларига қайта олмаётган сўхликлар шу кунга қадар емак-ичмакни ўзлари харид қилмоқда ва аксариятининг ёнидаги маблағлари ҳам якунлаб қолаёзган.

- Улар чегаранинг очилишини кутишяпти. Ҳар куни колонна билан олиб ўтишар экан, деган гаплар бўлаяптию, лекин амалга ошмаяпти. Чегарачилар сўхликларнинг Қирғизистоннинг ичидан ўтадиган йўлдаги хавфсизлигига кафолат бера олмаяпти, деди Баҳодир Элибоев.

Қуйида ҳуқуқ фаоли билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин.


Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:43 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG