Линклар

“UZONLINE” провайдери фойдаланувчилари бир кеча Интернетга улана олмайди


“Ўзбектелеком” ширкатига қарашли серверларда амалга ошириладиган ишлар сабабли “UZONLINE” провайдери хизматидан фойдаланувчи ўзбекистонликлар 12 январдан 13 январга ўтар кечаси Интернетга улана олмайди.

“Ўзбектелеком” матбуот хизматига кўра, ширкатнинг маълумотлар сақланадиган серверларини оптимизация қилиш бўйича олиб бориладиган ишлар бошқа Интернет провайдерларига таъсир этмайди.

“Ўзбектелеком” Ўзбекистоннинг бутун ҳудудини ўз қамровига олган энг йирик телекоммуникация оператори ҳисобланади.

Ҳозир “Ўзбектелеком” таркибида 22 та бўлим, жумладан, 14 та регионал, саккизта махсус ва учта шўъба корхоналар фаолият юритмоқда.
XS
SM
MD
LG