Линклар

logo-print
Ўзбекистон метанолдан (метил спирти) бензинга қўшимча модда сифатида фойдаланиш тажрибасини бошлади.

Буни “Ўзнефтмаҳсулот” ширкатига асосланиб РИА Новости ахборот агентлиги хабар қилди.

Биринчи босқичи 2013 йилнинг биринчи ярмида тугаши керак бўлган ушбу тажриба мамлакатдаги ёнилғи тақчиллигига барҳам бериши кутилмоқда.

Хитойда бензинга кўмир конларидан олинадиган метанолни қўшиб ишлатиш йўлга қўйилган.

“Ўзнефтмаҳсулот” ширкати айни тажрибадан фойдаланиб ўз стандартини ишлаб чиқишни режалаган.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда нефт қазиб чиқариш камайган. Шу сабабли нефтни қайта ишлайдиган заводлар тўлиқ қувватида ишлай олмаётгани айтилади.

Айни пайтда, 2013 йил 1 январдан Ўзбекистонда 1 литр бензин ва дизел ёнилғисининг нархи 40 сўмга қимматлади.
XS
SM
MD
LG