Линклар

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Австралияда ўтаётган Apia International Sydney ҳалқаро турнирини тарк этди.

Турнир чорак финалида Истомин жанубий африкалик теннисчи Кевин Андерсонга икки сетда 6:4, 6:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Нимчорак финалда ўзбекистонлик теннисчи турнирнинг тўртинчи ракеткаси испаниялик Фернандо Вердаско устидан 6:3, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Сиднейда ўтаётган халқаро турнир мукофот фонди 436 минг АҚШ долларини ташкил этади.

Аввалроқ Денис Истомин Австралиянинг Брисбен шаҳрида ўтган турнирда ҳам ярим финалга чиқа олмаган эди. Турнир чорак финалида у британиялик таниқли теннисчи, 2012 йилги ёзги Олимпиада ўйинлари ғолиби Энди Маррейга мағлуб бўлганди.
XS
SM
MD
LG