Линклар

Тошкентда собиқ прокурор хотини бедарак йўқолди


Тошкентда собиқ прокурорнинг турмуш ўртоғи бедарак йўқолди. Яккасарой тумани прокуратураси собиқ ходими Ҳамза Маҳмудовнинг хотини 55 ёшли Зайнаб Асадова Тошкентдаги уйидан 2012 йилнинг 28 декабр куни чиқиб кетганидан бери қайтиб келмаган.

Бедарак йўқолган аёланинг қизи Зилола Маҳмудова бу хабарни Озодкликка тасдиқлади.

- 28 декабр куни уйдан чиқиб кетганлар. Аэропорт тарафда квартирамиз бор, ўша ерда бир аёл турар эди. Ўша аёл онамдан қарзи бўлган ва телефон қилиб, келинг пулни берман деган. Онам ўша куни кечқурун соат ўнларда синглим билан телефонда гаплашган, шундан кейин бошқа кўрмадик, дейди бедарак кетган аёлнинг қизи.

Унинг айтишича, қарздор аёл Зайнаб Асадованинг бедарак йўқолганига алоқадорликда гумон қилинмоқда. Милиция асли самарқандлик бу аёлни қидирмоқда, деди Зилола Маҳмудова.

57 ёшли собиқ прокурор Ҳамза Маҳмудов 2005 йилгача пойтахтнинг Яккасарой тумани прокуратурасида ишлаган. Зилола Маҳмудованинг айтишича, отаси ишдан кетгач газета таъсис этган.

Шунингдек, суҳбатдошимиз онасининг бедарак йўқолиши Ҳамза Маҳмудовнинг ўтмишдаги касбий фаолияти билан боғлиқ, деб кўрилмаяпти.
XS
SM
MD
LG