Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:30

Тошкентда собиқ прокурорнинг хотини бедарак йўқолди


Яккасарой тумани собиқ прокурори Ҳамза Маҳмудовнинг рафиқаси Зайнаб Асадова бедарак йўқолгани ҳақидаги қидирув эълони.
Яккасарой тумани собиқ прокурори Ҳамза Маҳмудовнинг рафиқаси Зайнаб Асадова бедарак йўқолгани ҳақидаги қидирув эълони.

Тошкентда Яккасарой туманининг собиқ прокурори Ҳамза Маҳмудовнинг хотини Зайнаб Асадова 15 кундирки бедарак кетган. Аёлнинг йўқолиши собиқ прокурорнинг ўтмишдаги касбий фаолияти билан боғлиқ эмаслиги айтилаяпти.



Якксарой туманининг собиқ прокурори Ҳамза Маҳмудовнинг рафиқаси 55 ёшли Зайнаб Асадова ўтган йилнинг 28 декабр куни Тошкентдаги уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Бедарак йўқолган аёлнинг қизи Зилола Маҳмудова бу хабарни Озодликка тасдиқлади.

- 28 декабр куни уйдан чиқиб кетганлар. Аэропорт тарафда квартирамиз бор, ўша ерда бир аёл турар эди. Ўша аёл онамдан қарзи бўлган ва телефон қилиб, келинг пулни берман деган. Онам ўша куни кечқурун соат ўнларда синглим билан телефонда гаплашган, шундан кейин бошқа кўрмадик, Зилола Маҳмудова.

Унинг айтишича, онасининг йўқолгани юзасидан милиция бўлимига 29 декабр куни эрталаб хабар қилинган.

- Биз 29 декабр куни эрталаб милицияга онам йўқолгани бўйича ариза бердик. Лекин милиция 29, 30, 31 декабр ва 1, 2 январ кунлари милиция ҳеч қандай иш қилмади. 3 январ куни бориб РОВДдан талаб қилганимиздан кейин ишни регистрация қилишди,- дейди Зилола.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бўлимидан олинган маълумотга кўра, ҳозирда бедарак йўқолган Зайнаб Асадовага қидирув эълон қилиниб, суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

57 ёшли собиқ прокурор Ҳамза Маҳмудов 2005 йилгача пойтахтнинг Яккасарой тумани прокуратурасида ишлаган.

Uznews.net сайти Зайнаб Асадованинг йўқолгани ҳақида ёзиб, собиқ прокурорга унинг ўтмишдаги фаолияти учун “қасд қилишган бўлиши мумкин”, дея тахмин қилади.

Айни пайтда, Зилола онасининг бедарак йўқолишини отасининг ўтмишдаги прокурорлик фаолияти билан боғлиқ эмаслигини айтади.

- Шунча вақтдан бери ҳеч қим душманлик қилмаган. Қилса ҳам отамга қиларди, онамга қилмасди. Яна ким билади, дейди Зилола.

Унинг айтишича, уйларида ижарада яшаган қарздор аёл Зайнаб Асадованинг бедарак йўқолганига алоқадорликда гумон қилинмоқда.

- У аёл онамдан 600 минг сўмча қарз бўлган. Ўша куни домкомнинг айтиши бўйича у аёл уйимиздаги телевизорни ҳам сотиб юборган. Ўша аёлни топа олмаяпмиз. У аёл асли самарқандлик. Тошкентда ижарада яшайди. РОВД телефон қилса телефонини ўчириб қўйяпти, дейди Зилола.

Ҳозирда Тошкент шаҳри кўчаларига Зайнаб Асадованинг бедарак йўқолгани тўғрисда эълонлар ёпиштирилган.

Эълонда ёзилишича, “Зайнаб Асадованинг бўйи 155 см бўлиб, тўладан келган. У 28 декабр куни уйидан чиқиб кетган пайтида устида кулранг спорт костюми ва қора чарм куртка бўлган. Бошида жун рўмол, қўлида яшил сумка бўлган”

Қидирув эълонида мукофот пули ҳам ваъда қилинган. Зилола Маҳмудова мукофот пулининг қанчалигига тўхталмади.

Uznews.net “Прокурорнинг хотинини топган шахсга, 10 миллион сўм миқдорида (давлат курси бўйича 5 минг АҚШ доллари) мукофот ваъда қилинган”и ҳақида ёзди.

57 ёшли собиқ прокурор Ҳамза Маҳмудов 2005 йилгача пойтахтнинг Яккасарой тумани прокуратурасида ишлаган. Зилола Маҳмудованинг айтишича, отаси ишдан кетгач газета таъсис этган.
XS
SM
MD
LG