Линклар

Ўзбекистоннинг Сўх эксклави ва Қирғизистоннинг Боткен вилояти ўртасидаги чегаранинг ёпилиши Сўхда бензин нархининг кескин ошишишга олиб келгани айтилмоқда.

Қирғизситоннинг АКИпресс агентлигига кўра, жума куни Сўхда бир литр бензин 3 АҚШ доллари, яъни расмий курс билан ҳисоблаганда 6 минг сўмдан сотилган. Қора бозор курси билан ҳисобланганда бу 8 минг сўмдан ортиқни ташкил қилади.

60 мингга яқин аҳолиси бўлган Сўх эксклавида кўмир нархи ҳам ошиб, бир тоннаси қарийб 500 АҚШ долларига чиққан.

Сўхга қўшни Боткеннинг Чарбақ қишлоғида яшовчи аҳолининг айтишича, ўзбекистонликлар ўтин учун ишлатиш мақсадида мева дараҳтларини ҳам кесишмоқда.

Сўхнинг ўзбек-қирғиз чегараси ўтадиган ҳудудида 5 январ куни можаро чиққанидан кейин Ўзбекистон эксклави қамалда қолмоқда.

Ўтган ҳафта охирида юз берган низода Қирғизистон чегарачиларининг ўт очиши оқибатида 5 нафар ўзбекистонлик жароҳатланган эди.

Айни пайтда ўзбекистонликлар гаровга олиб кейинчалик қўйиб юборган ҳам ўнлаб қирғизистонлик орасида ҳам жарҳатланганлар бўлгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG