Линклар

Ўзбекистон томони Сўхдаги можарода қирғизистонликларга етказилган зарарни қоплашга тайёр


Ўзбекистон томони 5-7 январ кунлари Қирғизистоннинг Боткен вилояти Чарбақ қишлоғи ва Ўзбекистонинг Сўх эксклави ўртасидаги чегарада чиққан можарода қирғизистонликларга етказилган зиённи тўла қоплашга тайёрлигини билдирди.

CA-NEWS агентлигига кўра, бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Қирғизистон ҳукуматининг Боткен вилоятидаги фавқулодда вакили Женишбек Разоқов билан учрашувда маълум қилган.

Қирғизистон вакили матбуот хизматига кўра, учрашув 10 январ куни ўзбек томони ташаббуси билан Ўзбекистоннинг Хушёр ва Қирғизистонинг Чарбақ қишлоқлари ўртасидаги нейтрал ҳудудда ўтказилган.

Учрашув чоғида Фарғона вилояти раҳбари чегара олди ҳудудидаги икки қишлоқ аҳлини яраштириш ва муносабатларни мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширишни таклиф қилган.

Сўхнинг ўзбек-қирғиз чегараси ўтадиган ҳудудида 5-7январ куни чиққан можарода Қирғизистон чегарачиларининг ўт очиши оқибатида 5 нафар ўзбекистонлик жароҳатланган эди.

Айни пайтда ўзбекистонликлар гаровга олиб кейинчалик қўйиб юборган ўнлаб қирғизистонлик орасида ҳам жароҳатланганлар бўлгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG