Линклар

Ўзбек тадбиркорининг тоталитар иқтисод остида эзилаëтгани йил бошида чиққан икки халқаро ҳисоботда акс этди.



АҚШдаги Heritage Foundation стратегик тадқиқотлар институти эълон қилган 2013 йилги Иқтисодий эркинлик индексида Ўзбекистонни иқтисодлари энг репрессив бўлган давлатлар қаторига қўшди.

Heritage Foundation мутахассислари, хусусий мулк ҳуқуқи, коррупциядан холилик, ҳукумат харажатлари, пул сиёсати эркинлиги, бизнес эркинлиги, меҳнат эркинлиги, валюта эркинлиги, савдо эркинлиги, сармоя эркинлиги, молиявий эркинлик каби ўн омилга асосланиб, ҳисоботда Ўзбекистонни иқтисодий эркинлик бўғилган давлатлар сафига қўйди.

Жаҳон банки, Халқаро молия корпорацияси ва PricewaterhouseCoopers аудиторлик компанияси дунё давлатларида солиқ тўлаш бўйича вазиятни таҳлил қилиб, Ўзбекистонни солиқ энг юқори бўлган давлатлар рўйхатига киритди.

Мана шу икки ҳисобот мазмунини Қурултой эшиттиришида Ўзбекистонлик тадбиркорлар билан муҳокама қилдик.

Ўзбекистоннинг Хоразм¸ Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳаридаги тадбиркорлар Қурултойда иштирок этиб, ўзлари юзма-юз бўлган қийинчиликлардан гапиришди.

Қурултойда тақдир тақозоси билан Россия ва АҚШда тадбиркорлик қилаëтган ҳамюртларимиз ҳам қатнашишди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG