Линклар

МТС-Ўзбекистон уяли алоқа ширкати 14 январ, душанба куни ўзини банкрот деб эълон қилмоқчи. Ширкатнинг банкротликни эълон қилиш тўғрисидаги хабар facebook ижтимоий тармоғида кенг тарқалди.

Норасмий маълумотларда айтилишича, МТС-Ўзбекистон ширкати Ўзбекистондаги расмий доиралар билан ҳиссалар масаласида келиша олмаган. Ўзбек ҳукумати 40% улуш сўраган. Бироқ МТС-Ўзбекистон бу таклифга розилик билдирмагани айтилмоқда.

Ўтган йилнинг 31 июлида Тошкент шаҳар хўжалик ишлари бўйича суди “МТС-Ўзбекистон” бренди остида ишлаган “Ўздунробита”ни лицензияларидан маҳрум қилиш ҳақида қарор чиқарган.

МТС-Ўзбекистон алоқаси мамлакатнинг 94 фоиз ҳудудини қамраб олиб, 9 миллион абонентга хизмат кўрсатар эди.
XS
SM
MD
LG