Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:50

Ўзбекнинг қайси оши зўр?


Озодлик сайтида эълон қилинган "Ошнинг зўрини Абдуманнон ошпаз пиширди" мақоласидан сўнг ўзбек ошхўрлари орасида баҳс қизиб кетди. Навбатдаги "Баҳс майдони"да андижонлик, тошкентлик ва самарқандлик ошхўрлар қатнашди.

Ўзбекнинг паловхонтўраси мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатлари орасида ўзига хос брендга айланиб бормоқда.

Москвада ва бошқа шаҳарларда «узбекский плов» деган махсус ошхоналар очиляпти.

Тошкентда TVM телеканали ўтказган “Ошга марҳамат-2” лойиҳасида Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан келган 32 нафар ошпазлар орасида самарқандлик ошпаз Абдуманнон Нусратов ғолиб бўлди.

Озодлик бу ҳақда мақола чоп қилгандан сўнг, шарҳ қолдираётган ошхўр муштарийлар кимнинг оши зўр, мавзуида баҳсга киришиб кетдилар.

Қўқонлик Толибжон фикрича, водийча ошга етадигани йўқ:

“Самарқанд палови ҳақиқатан ҳам ошга ўхшамайди. Лаганга аввал гуруч солинади, устидан сабзи, уни устидан гўшт қўйилади. Ростда бифштексдан нима фарқи бор. Гуручга мазза кирмайди. Қўқонча ошда эса мазза бор, ҳаммаси микс булиб пишган. Айниқса думба ёғига ва бирга бир пиширилган чойхона палов булса, мммм... ошнинг қадрини билмаганлар гапирмасин”, деб ёзади Толибжон.

Қўқонлик ошхўрга жавобан самарқандлик Жамшид бундай дейди:

“Самарқанд палови ҳам маззали, ҳам саломатлик учун фойдали. Билчиллатиб холестиринли думба ёғи солинмайди. Буғда пишади. Ҳақиқий ош шунақа бўлади, Толибжон! “

Бироқ тошкентлик Анвар фикрича тошкентча ошга етадигани йўқ:

“Тошкент оши олдида самарқандликлар ҳам, водийликлар ҳам дамини олсин. Ошнинг зўри тошканчасига бўлади. Зираворлари билан, нўхатлари билан, қазиси билан. Бундай ошни кўрган одамнинг ўзи ҳали емай туриб оғзидан суви оқиб кетади. Так что, қолганларга дам! “

Бугунги Баҳс майдонида ўзларини энг зўр ошхўрлар деб танитган андижонлик 44 ёшли Ботиржон, тошкентлик 55 ёшли Шуҳрат Рустамов ва самарқандлик 32 ёшли Жамшид иштирок этади.

Баҳснинг тўлиқ вариантини қуйида тингланг:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:23:03 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG