Линклар

logo-print
Ўзбекистон ҳукумати интерактив давлат хизматларининг ягона порталини яратиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Узинформ агентлиги хабар қилади.

Қарордан мақсад электрон шаклдаги маълумотларни тўлақонли алмашишни таъминлаш, талабномаларни расмийлаштириш процедураларини жадаллаштириш, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолининг давлат идоралари билан информацион технологиялар асосидаги ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш учун шарт-шароит яратиш экани айтилмоқда.

Қарорга мувофиқ, Интернет тармоғидаги давлатнинг янги портали 2013 йилнинг 1 июлигача ишга тушиши кўзда тутилган.
XS
SM
MD
LG