Линклар

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиаширкати шу йилнинг 10 январидан барча йўналишдаги авиақатновлар учун тарифни 20 фоизга оширди. Бу ҳақда Ўзбекистондаги бир неча ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Аввалроқ фақат МДҲ мамлакатларига қатнов бўйича чипта нархлари ошиши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” маълумотларига кўра, ўтган йилнинг тўққиз ойи ичида узоқ хорижга йўловчи ташиш 6,5 фоизга, МДҲ мамлакатларига йўловчи ташиш 17,1 фоизга, мамлакат ичида йўловчи ташиш эса 16,4 фоизга ошган.
XS
SM
MD
LG