Линклар

Озарбайжон пойтахти Бокуда “GM Uzbekistan” АҚШ-Ўзбекистон қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган Chevrolet Cobalt автомобилининг тақдимот маросими ўтказилди.

Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” ҳиссадорлик ширкати маълум қилди.

Chevrolet Cobalt Андижоннинг Асака заводида йиғилган бўлиб унга Ўзбекистондаги General Motors Powertrain Uzbekistan заводида ишлаб чиқарилган ҳажми 1,5 литр ва 105 от кучига эга бўлган DOHC мотори ўрнатилган. Бу мотор 100 километрга 6,2 литр ёнилғи сарфлайди.

Chevrolet Cobalt автомобилини Бокуда GM компаниясининг МДҲ ва Озарбайжондаги расмий дилери ҳисобланган Performance Center ширкати сотади.

“GM Uzbekistan” қўшма корхонаси Chevrolet Cobalt автомобилини Ўзбекистонда 2012 йил 5 сентябрда тақдим қилган.

2013 йилда Ўзбекистонда 120 мингдан зиёд Chevrolet Cobalt ишлаб чиқариш ва унинг ярмидан кўпини хорижга экспорт қилиш режалаган.
XS
SM
MD
LG