Линклар

logo-print
Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) дунёдаги энг яхши футбол жамоалари рейтингини эълон қилди.

Ўзбекистон кубоги соҳиби ва Чемпионлар лигасининг охирги ярим финали иштирокчиси бўлган Тошкентнинг Бунёдкор жамоаси ўтган ойга нисбатан ўз мавқеини яхшилаган.

Миржалол Қосимов мураббийлик қилаётган Бунёдкор 114 очко билан дунёдаги энг яхши футбол жамоалари рўйхатида 131-ўриндан 118-ўринга кўтарилган.

Тошкентнинг Пахтакор жамоаси эса 73,5 очко билан 311-ўриндан 310-ўринга кўтарилган.

Дунёнинг энг яхши футбол жамоалари рейтингида дастлабки учта ўринни Испаниянинг Барселона, Англиянинг Челси ва Аргентинанинг Бока Хуниорс жамоалари эгаллаган.
XS
SM
MD
LG