Линклар

Ироқдаги ҳужумда 4 киши нобуд бўлди


Ироқда содир этилган ҳужум ва портлаш оқибатида 4 киши нобуд бўлган, улардан бири 7 ёшли бола экани айтилмоқда.

Полиция маълумотларига кўра, якшанба куни эрталаб жанггарилар Самарра шаҳри яқинидаги блокпостни ўққа тутганлар. У ерда уч ҳарбий ҳалок бўлган, яна икки киши яраланган.

Анбар вилоятининг Фалужжа шаҳрида эса полициячилар кетаётган йўлда мина портлаган. У ерда 7 яшар болакай нобуд бўлган, уч нафар полициячи яраланган.
XS
SM
MD
LG