Линклар

logo-print

Ўзини “Ансор мужоҳидлари” деб атаган гуруҳ Шимолий Вазиристонда амалга оширилган террорчилик хуружи учун масъулиятни зиммасига олди.


Аввал хабар қилганимиздек, Покистон шимолий-ғарбида кеча содир бўлган портлаш оқибатида 14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган, яна 20 дан зиёди яраланганди.

Маълумотларга кўра, йўл четида ўрнатилган бомба Шимолий Вазиристоннинг маъмурий маркази бўлмиш Мироншоҳ шаҳри жанубида портлаган.

“Ансор мужоҳидлари” воизи Рейтер ахборот агентлигига берган интервюсида мазкур ҳужумни уларга тегишли жанггарилар гуруҳи амалга оширганлигини билдирган.

Покистонлик аскарлар Шимолий Вазиристоннинг Рамзак деган жойида йўлда пистирмага дуч келганлар.

“Ансор муҳожидлари” бу ҳужум билан АҚШ учувчисиз учқичларининг Покистон ҳудудидаги кампаниясида иштирок этгани учун покистонлик ҳарбийлардан ўч олганларини таъкидлаганлар.

АҚШ учувчисиз учқичлари Покистон ҳудудида ўнлаб ўзбек жиҳодчилари ва қўмондонларини, шу жумладан, 2008 йилда Ўзбекистон исломий ҳаракати раҳбари Тоҳир Йўлдош ва 2012 йилда унинг вориси Усмон Одилни ўлдирганди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG