Линклар

logo-print

Сўхда бензин тугади

  • Сарвар Усмон

Сўх тумани 5-7 январ кунлардаги чегара можаросидан бери қамалда қолаётган бўлса-да, Ўзбекистон ҳукумати можаро юз берганини инкор қилмоқда.

Сўх тумани 5-7 январ кунлардаги чегара можаросидан бери қамалда қолаётган бўлса-да, Ўзбекистон ҳукумати можаро юз берганини инкор қилмоқда.

Ўзбекистоннинг бир ҳафтадан бери қамалда яшаётган Сўх эксклавидан 14 январ, душанба куни шунга ўхшаш хабарлар олинди. Яна бир хабарга қараганда, тумандаги баъзи қишлоқлар дўконларида икки-уч кун аввал қимматлаб кетган ун ҳам сотилиб битган. Туман маркази бозорида эса, маҳсулотлар миқдори ва ассортименти кескин қисқарган. Ўзбекистон расмийларининг Сўх муаммоси юзасидан позицияси ҳеч қандай шаклда матбуотда акс этмаяпти. Бироқ айни пайтда Қирғизистон президенти мазкур масала юзасидан баёнот берди.


Ҳушёрга ҳужум бўлгани йўқ

Дам олиш кунлари Қирғизистондаги оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлган “10 январ куни кечқурун сўхликлар Ҳушёр қишлоғида яшовчи ватандошларига ҳужум қилди, натижада 30 дан зиёд уйга зарар етди” деган хабарни сўхликлар кескин инкор этди.

Озодлик: Сўхликлар ҳушëрликларни калтаклаб келди, деган хабар пайдо бўлди шанба куни.

- Ëлғон ҳаммаси. Ëлғон, деди туман марказида истиқомат қилувчи Исмоилжон.



Унга берилган саволни Сўхнинг Ҳайдаркон шаҳри йўналишида чегарага яқин жойлашган Чашма қишлоғида яшайдиган Мансурга ҳам бердик.

- Бу йўқ, бу бўлмаган гап. Мен ўзим чиқдим. Танишлари бор эди. Сўраб келасизку тинчликми, у ëқ бу ëқ. Кўнглини сўраб келасизу. Ўшанга чиқаман, гап-сўз йўқ. Ҳушëрда аммо мачитларда, маҳаллаларда йиғилишлар кетаяпти. Одамларни тартибга чақиришаяптида, деди чашмалик Мансур.

Йўл очилишидан дарак йўқ

Равонлик Исмоилжоннинг айтишича, Сўхни Ўзбекистоннинг асосий ҳудуди билан боғлайдиган Қирғизистоннинг Боткен вилоятидан ўтадиган йўлни очиш ҳақида ҳали гап бўлгани йўқ.

- Ўўл ҳали очилмайди экан. Ҳукумат айтаяптида. Қирғизистондан беркку. 21 январда учрашув бўлар экан. Унгача ҳали 7 кун бор. Одамлар айтаяпти. Ҳамма айтаяпти, дейди Исмоилжон.

Биз боғланган бошқа сўхликларда ҳам вазият юзасидан бирон бир расмий маълумот йўқлиги, ҳамма миш-мишлар билангина яшаётгани диққатимизни тортди.

Магазинда ун тугаб қолди

Сўхнинг Чашма қишлоғида истиқомат қилувчи Мансурнинг айтишича, озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллиги нархларнинг ошишига ва сўхликлар орасида саросимага сабаб бўлган.

- Бир қоп ун 42 минг эди. Икки кун олдин чиқсам, 60 минг турибди. Қимматлаштириб юборибсизлар деб хуллас гаплашиб, кетдим. Ишга бориб ишдан қайтиб келсам, уже йўқ ун ҳалиги магазинда. “Ун йўқми?” десам, талаворишди одамлар дейишди, дейди Мансур.

Сўхлик дўкондорлардан бири ўтган ҳафтада товар заҳиралари бир ҳафтагагина етиши мумкинлиги тўғрисида айтган эди.

Қимматлаган бензин ҳам тугади

Ўтган ҳафта охирида Сўхда бир литр бензин нархи 3 долларга кўтарилгани тўғрисида хабар қилган эдик.

Мансурнинг айтишича, эндиликда ёнилғи мутлақо тугаган.

- Қолмаган. Бир грамм ҳам бензин йўқ ҳеч қаерда.

Озодлик: Бензиннинг нархи 3 долларга чиқди дейишди.

- Йўқ, ҳозир бензин йўқ. Биз ҳам пиëда юрибмиз. Машина турибди уйда.

Озодлик: Бензин сиз яшаëтган Чашмадагина йўқми ëки Сўхнинг бошқа ҳудудларида ҳам йўқми?

- Йўқ, Сўхда йўқ умуман. Ҳеч қаерда йўқ, дейди Мансур.

Россиядаги сўхликлар йўлга чиқолмай ўтирибди

Сўхликларнинг қалин қатлами ўзбекистонлик бошқа ватандошлари қатори кейинги йилларда тирикчилигини Россияда ўтказмоқда.

Улар шу кунда Сўх билан бир кунда бир неча бор боғланиб турибди. Новосибирскда ишлаб юрган равонлик Мўминжоннинг айтишича, у Сўх билан

- Бир-икки соат олдин гаплашдим.

Озодлик: Нима янгилик топдингиз икки соат гаплашиб?

- Ҳали ҳам ҳеч қаерга чиқа олмаяпти халқ. Блокадада. Қимматчилик ҳамма ëқ деяпти. Бензин умуман йўқ экан. Бозорлар ҳам бўм-бўш, ҳеч нарса йўқ деяпти. Умуман йўқмасу оз деяптида ҳамма нарса.

Озодлик: Йўл очилиши ҳақида нима дейишаяпти экан одамлар?

- Йўлга ҳеч ким бирор нарса дея олмаяпти. Мана очилади, мана очилаяпти. Бир хиллари очилмаса ҳам керак деяпти. Мана шу нимадан ҳам бир неча одам кетмоқчи. Ўйланиб турибдида. Новосибирскдан кетмоқчида болалар. Ҳаммаси қараб турибди. Бориш буилан барибир Фарғонадами Риштондами қолиш керак. Бориб нима қиламиз деб турибди ҳозир, деди Мўминжон.

Нима бўлган эди?

5 январ куни Қирғизистон чегарачилари икки давлат ўртасида баҳсли бўлиб турганйтилаётган ҳудудга симёғочлар ўрната бошлаганига Сўх анклавидаги Хушёр қишлоғи аҳолиси норозилик билдирган эди.

6 январ куни бу норозилик қирғиз чегарачиларини ўқ узишга мажбур қилган ва ҳар икки томондан одамлар гаровга олинган катта жанжалга айланди.

7 январ куни жанжалнинг кескин фазаси тўхтатилган.

Ўшандан бери Сўх анклави қамал ҳолатида. Қирғизистон расмийлари кўрилган моддий зарар тўланмагунича йўлларни очмаслиги тўғрисида баёнот берган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG