Линклар

logo-print

Равшан Эрматов 2012 йилнинг энг яхши футбол ҳакамлари рўйхатига киритилди


Ўзбекистонлик футбол ҳаками Равшан Эрматов Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) версияси бўйича дунёдаги 10та энг яхши футбол ҳаками рўйхатида олтинчи ўринни эгалади.

Рўйхатида биринчи ўринни 174 балл билан португалиялик Педру Проэнса, иккинчи ўринни 73 балл билан туркиялик Жунайт Чақир, учинчи ўринни 72 балл билан англиялик Ҳовард Уэбб эгаллаган.

35 балл тўплаган Равшан Эрматов рўйхатда олтинчи ўринни эгаллади.

Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси 2013 йилги Форс Кўрфази кубоги мусобақасининг биринчи ўйинини бошқарди.

Шу кунларда Баҳрайнда Форс Кўрфази кубоги мусобақаси давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG