Линклар

Australian Open: Ўзбек теннисчилари биринчи тур ўйинларини ўтказди


Ўзбекистонлик теннисчи Оқгул Омонмуродова.

Ўзбекистонлик теннисчи Оқгул Омонмуродова.

Бугун, 15 январ куни ўзбекистонлик теннисчилар Денис Истомин ва Оқгул Омонмуродова Австралияда ўтаётган “катта дубулға” туркумига кирувчи Australian Open турниридаги биринчи тур учрашувларини ўтказишди.

Дунё рейтингида 46-ўринни эгаллаб турган Истомин ушбу рейтингда 70-ўриндаги голландиялик теннисчи Игор Сийслинга қарши кортга чиқиб¸ 3-1 (4-6¸ 6-3¸ 6-4¸ 6-2) ҳисобида ғалаба қозонди.

Денис Истомин кейинги босқичда италиялик А. Сеппига қарши кортга чиқади.

Аёллар беллашувларида эса Омонмуродова франциялик Матилда Юхансон билан куч синашиб¸ 2-0 (6-4¸ 6-2) ҳисобида ғалаба қозонди.

Омонмуродова кейинги босқичда италиялик Р. Винчига қарши кортга чиқади.

Австралиянинг Мелбурн шаҳрида ўтадиган Australian Open турнири “катта дубулға” туркумига кирувчи тўрт турнирнинг биридир. Унинг бу йилги мукофот фонди қарийб 12 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
XS
SM
MD
LG