Линклар

Ўзбекистон Қирғизистонга етказилган зарарни тўлай бошлади


Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Нуржигит Қодирбеков.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Нуржигит Қодирбеков.

Бу ҳақда 15 январ куни Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Нуржигит Қодирбеков маълум қилди.

Расмийнинг Бишкекда ўтказилган матбуот анжуманида билдиришича, Ўзбекистоннинг Сўх туманида 5-7 январ кунлари рўй берган воқеа бўйича Қирғизистон-Ўзбекистон қўшма комиссияси иш олиб бормоқда.

Айни пайтда, Қирғизистонда тузилган идоралараро комиссия ҳам айни масалани ўрганмоқда.

Қирғизистондаги ахборот агентликлари хабарига кўра, Ўзбекистон Қирғизистон фуқаролариларнинг зарар етказилган ва ёқиб юборилган еттита автомобили эгаларига 29 600 доллар пул тўлаган.

Яна учта автомобил қирғизистондаги эгаларига қайтарилган.

Fergananews.com ахборот агентлиги хабарига кўра, Қирғизистон ва Ўзбекистон расмийлари ўртасида бўлиб ўтган музокарадан сўнг Ўзбекистон 150 минг доллар тўлашга рози бўлган.
XS
SM
MD
LG