Линклар

logo-print
“Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси 2013 йилда нефт-газ соҳасини ривожлантириш ва замонавийлаштириш учун 2012 йилга нисбатан 5,4 фоизга кўп маблағ - 2 миллиард 515 миллион доллар сарфлашни режаламоқда.

UzDaily.uz Интернет нашри хабарига кўра, лойиҳаларни амалга ошириш учун бевосита хорижий инвестиция ҳажми 1 миллиард 724 миллион долларни ташкил қилади.

Мазкур лойиҳага кўра¸ Ўзбекистон Қайта қуриш ва ривожлантириш жамғармаси “Ўзбекнефтегаз” компаниясига 333,5 миллион доллар ажратади; хорижий ва Ўзбекистон тижорат банклари лойиҳалар учун 64,1 миллион доллар кредит беради.

Ўзбекистонда йил сайин энергетик бўҳрон авж олиб бормоқда. Айни кунларда вилоятлар¸ шунингдек пойтахт Тошкентда ҳам газ ва бензин тақчиллиги кучайиб бормоқда.

Мустақил кузатувчилар¸ мамлакатдаги энергетик бўҳронга Ўзбекистонда ўзлаштирилаëтган табиий газ аксар қисмининг хорижга сотилаëтгани билан боғламоқдалар.

Айни пайтда, ярим расмий хабарларга кўра¸ Asia Trans Gas Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси қиймати 2,2 миллиард долларлик “Марказий Осиё-Хитой” автомобил йўли қурилишини 2013 йилда ҳам давом эттириб 260 долларлик қурилиш ишларини амалга оширади.

Uz-Kor Gas Chemical Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси Устюрт газ-кимё мажмуаси қуриш учун 600 миллион доллар сарфлайди.
XS
SM
MD
LG