Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:15

Аҳолини газсиз қолдириш - барқарорликка таҳдид


60 миллиард куб метр газ қазиб оладиган Ўзбекистонда кўпчилик уйларини ўтин ва тезак билан иситишга мажбур қолмоқда.
60 миллиард куб метр газ қазиб оладиган Ўзбекистонда кўпчилик уйларини ўтин ва тезак билан иситишга мажбур қолмоқда.

“Ўзбекнефтегаз” давлат ширкати 2013 йилда энергетика соҳасини ривожлантириш ва модернизациялаш мақсадларига 2,515 миллиард АҚШ доллари миқдорида сармоя ётқизмоқчи. Расмий матбуотнинг хабар қилишича, бу ўтган йилгига солиштирганда 5,4 фоизга кўпроқдир. Ўзбекистон ҳукумати энерегитика соҳасини ривожлантириш учун йиллардан бери миллиардлаб доллар сарфлашини айтиб келади. Лекин мутахассислар бу соҳанинг эскирган инфратузилмага боғланиб қолгани аксар ўзбекситонликлар қишнинг совуқ кунларида газсиз қолаётгани асосий сабаби деб кўришади.


Баёнотлар билан воқеалик турлича

Ўзбекистон ҳукумати сўнгги 5-10 йил давомида энергетика соҳаси, хусусан газ секторини ривожлантириш ва модернизациялаш мақсадларига катта сармоя ётқизаётганини айтиб келади.



Давлатга қарашли “Ўзбекнефтегаз” ширкатининг янги йилда энерегетика соҳасини ривожлантириш учун сарфланажак 2,515 миллиард доллар ўтган йилгидан 5,4 фоизга кўпроқдир деган баёнотига ишонилса, 2012-2013 йилларда бу мақсадларга жами 5 миллиард доллар атрофида пул сарфланишини айтиш мумкин.

Ўзбекистон аҳолисининг катта қисми шу кунларда қишнинг совуғида газсиз қолгани бу масала долзарблигини оширади. Яъни ўзбекистонликлар келаси қиш мавсумида газ тақчиллиги муаммоси тўла бўлмасада, катта қисми ҳал этилишини кутса бўлади.

Лекин мутахассислар, Ўзбекистон энерегетика соҳасига оид сиёсатини ўзгартирмас экан яқин келажакда бу муаммонинг ҳал бўлишига ишонмайди.

Профессор Эвалд Бўлке Ташқи муносабатлар бўйича Германия кенгаши тадқиқот марказида Россия ва Марказий Осиё энергетика соҳаси муаммоларини ўрганади. Профессор Бўлке, Озодлик билан суҳбатда, Ўзбекистон ҳукуматининг баёнотлари мазмуни билан реал воқелик ўртасида катта фарқ бор, дейди.

- Ўзбекистон ҳукумати ихтиёридаги пулни қандай ишлатаётгани, сармояларни турли лойиҳаларга қандай жалб қилаётгани қоронғу. Маслан, Ўзбекистон ҳукумати Лукойл билан келишиб, қандайдир лойиҳага сармоя қилади, уни амалга ошириш режаси бўйича келишиб олишади, лекин шу пайтгача бу жараён баёнотлардан нарига ўтганини кўрганимиз йўқ. Бу “мана биз энергетика соҳасини сармоялар учун очяпмиз” қабилидаги халқаро инвесторларни жалб қилиш учун қилинган баёнотлардир холос.

Газ тақчиллиги сабаби - инфратузилманинг эскилиги

Лекин, дея давом этади профессор Бўлке, Ўзбекистонда газ соҳаси давлат монополиясига айлантирилгани боис, хорижий инвесторлар бу соҳага сармоя ётқизишга шубҳа билан қарамоқда. Бу эса, ўзбекистонликлар бошдан кечираётган газ тақчиллигининг асосий сабабларидан бири бўлган инфратузималарнинг эскиргани муаммосини ҳал қилиш имконини йўққа чиқармоқда.

- Бунинг сабаби оддий, биринчидан, Ўзбекистон совет даридан қолган эски инфратузилмани ишлатишдан бошқа иложи йўқ. Иккинчидан, бу инфратузилма қай аҳволга келганини тасаввур қила олсангиз, уни қайта қуриш учун жуда катта сармоя талаб қилинишини тушуниб етасиз. Яъни аҳолига газни узлуксиз етказиб берадиган янги қувурларни қуриш учун пул керак. Бу пулларни қаердан оласиз? Кредитлар ҳисобиданми ё хорижий сармоя ҳисобиданми? Ўзбекистон энергетика соҳасидаги кўплаб муаммолар инобатга олинса, унга сармоя қиладиган инвесторларни топиш амри маҳолдир. Тўғри, Ўзбекистонда дунёдаги энг йирик конлар бор, лекин улар бу ресурслардан фойдалана олмайди, чунки хорижий сармояни бу соҳага жалб қилиб бўлмайди. Чунки хорижий сармоядор, бу давлат тутаётган сиёсат шароитида, ўз сармоясини қандай қоплаши, ундан фойда олишини тушуниб ета олмайди. Ўзбекистон ҳукумати учун, пировардида ўзбекистонликларни қийнаётган муаммонинг асосий сабаб ана шунда, дейди немис мутахассиси.

“Ўзбекнефтегаз” ширкатига кўра, Ўзбекистонда йилига 60 миллиард куб метрдан ортиқроқ табиий газ қазиб олинади. Шундан 15 миллиард куб метрига яқини экспорт қилиниши айтилади.

Лекин 2011 йилдаги келишувга кўра, 2012 йилдан бошлаб Хитойга 4-5 миллиард куб метр газ сотилиши айтилган эди. Баъзи манбалар Ўзбекистон Хитойга 10 миллиард куб метр газ сотишни режалаштираётганини айтган. Хитойга сотиладиган газ экпорт ҳажмининг умумий миқдориданми, ё унга қўшимчами, бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумати расмийлари шу пайтгача изоҳ бергани йўқ.

Шу сабабдан кўпчилик Хитойга газ экспорти ички истеъмол, хусусан аҳолига сотиладиган газ ҳисобидан амалга оширилмоқда, деган тахминларни илгари сурмоқда.

“Ўзбекнефтегаз” сешанба куни очиқлаган рақамларга кўра, 2013 йилда соҳага ётқизиладиган сармоянинг асосий қисми, яъни 2,2 миллиард доллари “Марказий Осиё-Хитой” газ қувурининг Ўзбекистон қисмини қуриш учун сарфланади.

Аҳолини газсиз қолдириш - барқарорликка таҳлика

Ташқи муносабатлар бўйича Германия кенгаши эксперти Эвалд Бўлке, ҳукуматнинг яширинча газ сотиши эҳтимолини шубҳа остига олади. Лекин газ қазиб олувчи давлат сифатида Ўзбекистон биринчи навбатда ички эҳтиёжга эътибор қаратмас экан, бунинг жиддий оқибатлари бўлишидан огоҳлантиради.

- Асосий масала, Ўзбекистоннинг бундай тарзда газ экспорт қилаётгани ёки қилмаётганида эмас. Асосий гап, экспорт нимага асосланганида. Биринчидан, энергия сектори Ўзбекистон ҳукуматининг минтақадаги бошқа давлатлар билан муносабат қилишида муҳим аҳамият касб этишини тан олиш керак. Лекин яна бир муҳим масала ўзбекистонликларнинг газ таъминотидан узилиб қолаётганини ҳам унутмаслик лозим. Бу уларнинг кундалик ҳаётини жуда ҳам оғирлаштирмоқда ва вазиятнинг яқин келажакда ўзгариши истиқболларини кўрмаяпман. Бу албатта, парадоксал вазиятдир, лекин ташқаридан уни ўзгартириб бўлмайди ва мамлакатдаги барқарорликка путур етказиши мумкин, дейди Россия ва Марказий Осиёдаги энергетика соҳаси муаммолари бўйича эксперт Эвалд Бўлке.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:21 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG