Линклар

logo-print
“Ucell” мобил алоқа оператори бир қатор Prepaid тариф режалари бўйича абонет тўлови ошишини эълон қилди.

2013 йил 25 январдан бошлаб “Оддий”, “ГАП”, “Янада кўп суҳбат”, “Онлайн”, “Осон ҳисоб” каби тариф режаларининг кундалик тўлови ҳозирги икки цент ўрнига уч центни ташкил қилади.

10 январ куни “Beeline” алоқа оператори ҳам 20 январдан абонетлик тўловлари ошишини билдирган.

Мобил алоқа операторлари нархлар ошишини 2013 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир абонент учун ойлик солиқ тўлови миқдори 400 сўмдан 500 сўмга оширилгани билан изоҳлаган.
XS
SM
MD
LG