Линклар

Автомобиллар ишлаб чиқарувчи GM-Uzbekistan АҚШ-Ўзбекистон қўшма корхонаси 2012 йилда Ўзбекистон ички бозорида жами 123 минг дона автомобил сотган.

Бу ҳақда General Motors концерни маълум қилди.

Ушбу кўрсаткич билан Ўзбекистон Chevrolet автомобиллари муваффақиятли сотилаётган ўнта бозор рўйхатида тўққизинчи ўринни эгаллади (2011 йилда 8-ўрин).

Мазкур рўйхатда биринчи ўринни АҚШ (1 млн. 850 минг автомобил сотилган), иккинчи ўринни Бразилия (643 минг), учинчи ўринни Хитой (627 минг), тўртинчи ўринни Россия (205 минг автомобил сотилган) эгаллади.

GM Uzbekistan қўшма корхонаси 2007 йилда УзДэуАвто корхонаси ўрнида ташкил этилган. Унинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 250 минг дона автомобилни ташкил этади.
XS
SM
MD
LG