Линклар

Швецияда TeliaSonera ва Takilant маблағлари музлатилишига йўл очувчи ҳукм чиқарилди


Швециянинг аппеляция суди TeliaSonera ва Takilant ширкатларининг порахўрликка аралашгани борасидаги даъволар асосида маблағларини музлатиш юзасидан ҳукм чиқариб, Швеция ҳудудида жиноят юз берган дея қарор чиқарди.

Суднинг бу қарори прокурорларнинг қуйи маҳкамага қайта мурожаат этиб, TeliaSonera ва Takilant маблағларини музлатишига йўл очди.

Маблағларни музлатиб қўйиш талабини Швеция Коррупцияга қарши кураш бўлинмасининг Бош прокурори Гуннар Штетлер илгари сурган эди.

TeliaSonera Ўзбекистонда лицензияга эришиш йўлида пора берганликда айбланмоқда.

Ширкат бу айбловларни рад этиб, тўланган пуллар Ўзбекистонга сармоя ётқизишнинг таркибий қисми сифатида қонунуий бўлгани, "Takilant" ширкатига тўланган ва бошқа ҳеч қандай шахс бу битимдан манфаатдор бўлмаганини айтган.
XS
SM
MD
LG