Линклар

Ўзбекистон Сўх воқеасида моддий зиён кўрган қирғизистонликларга 56 минг доллар товон пули тўлаб берди.

Қирғизистон ҳукуматининг Боткендаги ваколатхонаси тарқатган хабарда айтилишича, товон пули сўхликлар томонидан пачоқланган қирғизистонликларга тегишли 12 та автомашина учун тўланган. Товон пули ҳар бир машина эгасига топширилган. Шундан сўнг ўзбек ва қирғиз расмийлари товон пули тўлангани тўғрисидаги протоколни имзолаган.

Ўзбекистон Қирғизистонга электр тармоғига ва аҳолининг уй-жойларига келтирилган зиён учун яна тахминан 8 минг доллар зарарни қоплаши айтилмоқда.

17 январ куни Қирғизистон парламентида Сўх воқеаси муҳокама қилиниши режалаштирилган.

5 январ куни Қирғизистон чегарачилари ўзбек-қирғиз чегарасидаги баҳсли экани айтилаётган ҳудудга симёғочлар ўрнатганига Сўх анклавининг Хушёр қишлоғи аҳолиси норозилик билдирган эди. Оқибатда норозилик 6-7 январ кунлари Қирғиз чегарачиларини ўқ отишга мажбур қилган ва хушёрликлар томонидан 30 қирғизистонлик гаровга олинган катта жанжалга айланган эди.
XS
SM
MD
LG