Линклар

Қирғиз депутати ўзбек интеллигенциясини Сўх воқеаларига бефарқ бўлмасликка чақирди


Қирғизистон парламенти депутати Эгемберди Эрматов ўзбекистонлик маданият арбобларини ўз ижодларини икки халқни ўзаро яқинлаштириш йўлида ишлатишга чақирмоқда. CA-News агентлигига кўра, Қирғизистон социал-демократлар партияси фаркциясининг вакили бу ҳақда 17 январ кунги мажлисда баён қилган.

Қирғиз депутати ўзбек интеллигенциясининг Ўзбекистонга қарашли Сўх анклави чегарасида рўй берган ҳодисаларга ҳеч қандай муносабат билдирмаганидан таассуф билдирган. CA-News Эрматовнинг “қирғиз ва ўзбек халқлари минг йиллардан бери ёнма-ён яшашади. Маданиятимиз ва тилимиз бирдир, рўй берган ҳодислар эса ҳаёт фалсафасига зиддир”, деган сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

Парламент вакили шоир ва ёзувчилар икки халқни бирлаштириш учун қўлидан келганча ҳаракат қилиши лозим, дея қўшимча қилган.
XS
SM
MD
LG