Линклар

Қирғизистон Сўх атрофини тиканли сим билан ўрамоқда


Ўзбекистоннинг Сўх тумани тўлалигича Қирғизистоннинг Боткен вилояти ичида жойлашган.

Ўзбекистоннинг Сўх тумани тўлалигича Қирғизистоннинг Боткен вилояти ичида жойлашган.

Қирғизистон томони Ўзбекистоннинг асосан этник тожиклар истиқомат қиладиган Сўх тумани атрофини тиканли сим билан ўраш ишларини бошлади.

Қирғизистоннинг Боткен вилояти расмийси Абдиназар Эрегешов пайшанба куни Озодлик билан суҳбат чоғида ишчилар Сўх билан Боткен ўртасидаги 136 километрлик чегаранинг 10 километрлик қисмига тиканли сим торта бошлаганини маълум қилди.

Тиканли сим Қирғизистоннинг Чарбақ қишлоғи яқинида ўрнатилмоқда. Чарбақ билан Сўхнинг Ҳушёр қишлоғи аҳолиси ўртасида 5-7 январ кунлари можаро келиб чиққан эди. Ҳодисада қирғиз чегарачиларининг ўт очиши оқибатида, беш нафар ўзбекистонлик жароҳатланган эди. Ўзбекистонликлар воқеа пайтида гаровга олиб, кейинчалик қўйиб юборган 30 дан ортиқ қирғизистонлик орасида ҳам жароҳатланганлар борлиги айтилди.

Воқеа юз берганидан бери Сўх қамалда қолмоқда. Ўзбекистоннинг Сўх тумани тўлалигича Қирғизистоннинг Боткен вилояти ичида жойлашган.
XS
SM
MD
LG