Линклар

logo-print

Жениш Разақов: Ўзбек томони товон пулини тўла қопламагунча йўл очилмайди


Ўзбекистоннинг Сўх тумани икки ҳафтадан бери қамалда қолмоқда.

Ўзбекистоннинг Сўх тумани икки ҳафтадан бери қамалда қолмоқда.

Қирғизистон ҳукуматининг Боткен вилоятидаги вакили Жениш Разақов Озодлик билан суҳбатда, 5-6 январ кунлари ўзбек-қирғиз чегарасида чиққан жанжалда қирғизистонликларга етказилган зарар тўла қопланмас экан ва Ўзбекистон расмийлари музокара столига ўтирмас экан, Сўхни Ўзбекистон билан боғлайдиган йўл очилмаслигини баён қилди.


Ўзбекистонга қарашли Сўх эксклавининг қамалда қолаётганига икки ҳафта бўлди.

Икки ҳафтадан буён Сўхни Ўзбекистон билан боғлайдиган йўлларга тош-шағал тўкилиб, ёпиб қўйилган.

Ўзбекистон Сўх воқеасида моддий зиён кўрган қирғизистонликларга аллақачон 56 минг доллар товон пули тўлаб берди.

Қирғизистон ҳукуматининг Боткендаги ваколатхонаси тарқатган хабарда айтилишича, товон пули сўхликлар томонидан қирғизистонликларга тегишли пачоқланган12 та автомашина учун тўланган. Товон пули ҳар бир машина эгасига топширилган. Шундан сўнг ўзбек ва қирғиз расмийлари товон пули тўлангани тўғрисидаги протоколни имзолаган.

Бироқ, Қирғизистон ҳукуматининг Боткен вилоятидаги вакили Жениш Разақов, Озодлик билан суҳбатда, шу пайтгача берилган товон пули барча зарарни қопаламаслигини таъкидлади:

Озодлик: Ўзбекистон томони товон пули тўлагани ҳақида Қирғизистон нашрлари хабар берди. Нега йўл очилмаяпти?

Жениш Разақов: Бу масала ҳали муҳокама қилиняпти. Улар ҳаммасини тўлагани йўқ.

Озодлик: Яна қанча қолди? Қирғизистон нашрлари электр тармоғи ва аҳоли уй-жойларига келтирилган зиён учун яна тахминан 8000 долларлик зарарни Ўзбекистон томони қоплаши кераклиги ҳақида ёзмоқда. Қолгани шунчами?

Жениш Разақов: Йўқ, ундан кўп.

Озодлик: Аниқлаштира оласизми, қанча? Яна қайси зарар учун?

Жениш Разақов: Йўқ, бу узоқ тарих. Мен ҳозир комиссияда ишлаяпман. Интернетдан излаб топасиз, керакли маълумотларни.

Озодлик: Ўзбек томони ҳам бу жанжалда зарар кўргани ҳақида айтяпти. Қирғиз чегарачилари отган ўқдан беш нафар ўзбекистонликнинг яралангани айтилди. Уларга қирғиз томони товон пули тўламайдими?

Жениш Разақов: Бу исботланмаган факт.

Озодлик: Қирғизистон ҳукумати вакиллари бу ярадорларни Сўхдаги касалхонага бориб кўргани ҳақида хабар берилган эди.

Жениш Разақов: Йўқ, йўқ, ярадорларни ҳеч ким кўрмаган.

Озодлик: Айни пайтда, Ўзбекистон ҳукумати ёки Фарғона вилояти ҳокимлиги билан бу муаммони ҳал қилиш учун музокаралар олиб бориляптими?

Жениш Разақов: Биз музокара ўтказишга уларни доим чақириб келяпмиз, лекин ўзбек томони музокарага чиқмаяпти.

Озодлик: Сиз Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев билан учрашган эдингизку?

Жениш Разақов: Бу воқеалар бошланганда бир марта учрашганман, кейин у бошқа музоракага чиқмади.

Озодлик: Сўх тумани қамалда қолаётганига икки ҳафта бўлди. Аҳоли қийналяпти, йўл қачон очилади?

Жениш Разақов: Ҳеч нарса дея олмайман. Ўзбек томони музокараларга келмаяпти. Йўлнинг очилиши ана шу музокаралар натижасига боғлиқ.

5 январ куни Қирғизистон чегарачилари ўзбек-қирғиз чегарасидаги баҳсли экани айтилаётган ҳудудга симёғочлар ўрнатганига Сўх анклавининг Хушёр қишлоғи аҳолиси норозилик билдирган эди. Оқибатда норозилик 6-7 январ кунлари Қирғиз чегарачиларини ўқ отишга мажбур қилган ва хушёрликлар томонидан 30 қирғизистонлик гаровга олинган катта жанжалга айланган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG