Линклар

Ўн кундан ортиқ Сўх туманида қолиб, ўзбек-қирғиз чегарасида содир бўлган жанжал оқибатларини бартараф этишга ҳаракат қилган Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Сўхдан қайтиб Тошкентга кетди. Сўхликларнинг айтишларича, вилоят ҳокимининг бир ўзи бу муаммони ҳал қила олмагач, маслаҳат учун Оқсаройга жўнаган.

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев 18 январ куни Сўх туманидан қайтиб, Тошкентга кетди. Сўх эксклавидан Ўзбекистонга элтадиган барча йўлларга тош-шағал тўкилиб тўсиб қўйилган бир ҳолатда вилоят ҳокимининг қандай қилиб тумандан чиқиб кетгани маълум эмас.

Озодлик бу ҳақдаги маълумотни 18 январ куни Фарғона вилояти ҳокимлигидан олди. Озодлик билан суҳбатлашган ҳокимлик мулозимига кўра, ҳоким муҳим масалаларни ҳал қилгани Оқсаройга кетган. Бироқ мулозим бу муҳим масалалар нима эканлигини очиқламади.

Айни пайтда, Озодликнинг 18 январ куни гаплашган сўхлик манбаси, вазиятнинг нисбатан барқарор эканлигини айтар экан, бозорларда баъзи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бир мунча қимматлаганини таъкидлади:

- Масалан¸ сабзининг бир килоси 500 сўм эди, 600 сўм бўлди. Пиёз 400 сўм эди, 500 сўмга чиқди. Шундай, баъзи нарсалар 100 сўмга қимматлади. Ун эса ўшандай турибди, дўконларда бир қопини 43 минг сўмдан сотишяпти. Мойнинг ҳам нархи ўшандай, беш литри 23 минг сўмдан 28 минг сўмгача. Лекин бензин ҳеч қаерда йўқ. Баъзан қўлда литри 4000 сўмдан сотилаётганини эшитиб қоламиз, дейди сўхлик манба.

Унинг айтишича, Сўхдаги ун ишлаб чиқариш комбинати бир маромда ишламоқда ва бир ҳафта олдин қимматлаган ун яна аввалги нархига тушган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG