Линклар

logo-print
ФИФАнинг терма жамоалар янги рейтинг жадвалида Ўзбекистон футбол миллий терма жамоаси 11 ўрин юқорига кўтарилиб, 56-поғонани эгаллади. Ўзбекистон Эрон терма жамоасидан рейтингда ўзиб кетди ҳамда 2007 йилнинг июн ойи рейтингидан бери илк маротаба Осиёнинг энг кучли 4 жамоаси қаторига киритилди.

Ўзбекистон бир ой ичида ФИФА рейтингида энг юқори ўсишга эриша олган уч терма жамоадан бири бўлди.

Ўтган ойда ўзбек футболчилари рейтингнинг 67-поғонасини эгаллаган эди. Ўзбекистон терма жамоаси 2006 йилнинг ноябр ойи рейтингида 45-ўрингача кўтарилган ва Осиёнинг энг кучли терма жамоалари орасида кучли учликка киритилган эди.
XS
SM
MD
LG