Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:51

Баҳс майдони: Армияга бориш келажакка "йўл"ми ёки ҳарбий уқув олиш?


Баҳс майдонининг бу сонида, ўзбекистонлик йигитлар армияда муддатли ҳарбий хизматни ўташда аслида қандай ниятни кўзлаганлари ҳақида баҳс боради. Бир турфа йигитлар армиядаги хизмат бу бурч ҳамда ҳарбий уқув олиш учун деса, бошқа турфа йигитлар яхши ишга жойлашиш ва олий ўқув юртларига имтиёзли киришга имконият эканини айтадилар.

Жорий йилнинг феврал ойидан Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизмат чақируви бошланади.

16-18 январ кунлари Ўзбекистон Қуролли кучларидаги ҳарбий қисмларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларга тест синовлари бўлиб ўтди.

Ҳарбий интизом, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик натижаларига оид синовлардан яхши ўтган аскарларга олий ўқув юртларига ўқишга имтиёзли кириш учун тавсияномалар берилади. Улар олий ўқув юртларидаги тест синовларида 27 баллик имтиёзга эга бўладилар.

Ўзбекистонлик аксар ёшлар фикрича, ҳозирги пайтда ёшларнинг ҳарбий хизматга боришдан асосий мақсади ҳарбий уқув олиш эмас, балки ўз келажагини таъминлаш учун йўл очиш, яъни олий ўқув юртларига ўқишга имтиёзли кириш ва яхши маош бериладиган ҳуқуқ-тартибот идораларига ишга жойлашиш бўлиб қолмоқда.

Лекин, ҳарбий хизмат ҳар бир йигитнинг ватан олдидаги бурчи эканлиги, армияда йигитлар чиниқиб ҳақиқий ватан ҳимоячиси бўлади деган фикрдагилар ҳам аксариятни ташкил қилади.

Баҳс майдонига ана шу икки хил қараш тарафдорларини таклиф қиламиз.

Хўш, бугунги Ўзбекистон армияси ҳақиқий ватан ҳимоячилари тайёрлаяптими ёки яхши ишга жойлашиш, олий ўқув юртларига ўқишга кириш учун имтиёзлар?

Сиз, ҳарбий хизматга нима учун борасиз ёки бордингиз? Йигитлик бурчингизни ўтаганими ёки келажагингизни “таъминлагани”?

Бир йиллик ҳарбий хизматга чақирилганларни танлаб олиш конкурси шаффофми?

Бир ойлик ҳарбий хизмат ҳақиқий аскар бўлиш ва ҳарбий уқув олиш учун етарли муддатми?


Баҳс иштирокчиларидан бири, ҳарбий хизматга боришга тайёрланаётган жиззахлик 20 ёшли коллеж талабаси Сулаймон Мирзаев фикрича аскарлик либосини кийиш унинг орзуси ва у фақат ўз фуқаролик бурчини бажариш учун хизматга боришга тайёр.

Бу фикрга қарши чиққан, айни пайтда Россиядаги меҳнат муҳожирлигида бўлган андижонлик 20 ёшли Суҳробжон ва сурхондарёлик 25 ёшли Баҳриддин фикрича, ҳозирги аксарият ёшлар армияга фақат битта мақсад, яъни келажакда яхши маош берадиган ишга эга бўлиш ниятида бораётганини айтадилар. Бу йигитларга кўра, ҳозир муддатли ҳарбий хизматга бориш порасиз амалга ошмайди.

Шунингдек, бу баҳсда Ўзбекистон Қуролли кучларида ҳарбий лавозимда ишлаган, айни пайтда Жанубий Кореяда истиқомат қилаётган 43 ёшли Саъдулла ҳам эксперт сифатида иштирок этади.

Баҳснинг тўлиқ вариантини қуйида тингланг:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:20:10 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG