Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:31

"Мемориал" фаоли Виталий Пономорёв ўлим таҳдиди битилган мактублар олган


Москвадаги "Мемориал" инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш марказининг Марказий Осиё дастури раҳбари Виталий Пономарёв ўзбек ва рус тилларида ўлим таҳдидлари битилган электрон мактублар олган.

"Мемориал" марказининг билдиришича, бу хатларда агар Виталий Пономарёв Қирғизистоннинг жанубига борадиган бўлса ўлдирилиши, Москва шаҳрида унинг оиласи аъзолари ўлдирилиши таҳдид қилинган.

Электрон хатларнинг уч турли манзилдан икки дақиқа танаффус билан жўнатилгани хабар қилинади.

Виталий Пономарёв Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари бузилиши холатлари бўйича бир қатор ҳисоботлар муаллифидир.
XS
SM
MD
LG