Линклар

Болгария пойтахтида шанба куни мухолифатдаги «Ҳуқуқ ва эркинлик учун ҳаракати» лидери Аҳмед Дўғанга нисбатан муваффақиятсиз суиқасд амалга оширилди. Суиқасд натижасида Дўған жабр кўрмагани айтилмоқда.

Хабарларга кўра, ҳаракат фаолларининг София шаҳрида бўлиб ўтган қурултойида Дўған минбарда нутқ сўзлаётган пайтда номаълум шахс унга тўппонча ўқталган, бироқ у зудлик билан зарарсизлантирилган.

Ҳужум қилган кишининг ўтмишда жиноятлар содир этган 25 ёшли турк миллатига мансуб киши экани маълум бўлган. Нима учун суиқасдга чоғлангани номаълум қолаётган бу йигитнинг ёнидан иккита пичоқ ҳам топганлар.

«Ҳуқуқ ва эркинлик учун ҳаракати» асосан Болгариядаги турк озчилиги тамсилчиси бўлиб ҳисобланади. 1990 йилда ташкил этилганидан буён бу ҳаракатга раҳбарлик қилиб келаётган Аҳмед Дўған яқинда етакчиликни ўз ўринбосарига топширмоқчи эди.
XS
SM
MD
LG