Линклар

logo-print

Ўзбек расмийлари ЯИМ ҳажми 8,2 фоизга ошганини иддао қилмоқда


Ўзбекистонда 2012 йилда ялпи ички маҳсулот ҳажми 2011 йилга нисбатан 8,2 фоизга ўсган. Бу ҳақда маҳаллий ахборот агентликлари Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига асосланган ҳолда хабар тарқатди.

Ўзбек расмийларига кўра, ўтган йили қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаб чиқариш 7 фоизга, асосий капиталга сармоя ётқизиш 14 фоизга, қурилиш ишлари 11,5 фоизга, мол айланмаси 7,6 фоизга, йўловчи ташиш 8,7 фоизга, чакана савдо 13,9 фоизга, пулли хизматлар ҳажми эса 14,3 фоизга ошган.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2012 йилда кичик бизнеснинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 54,6 фоизни, хизмат кўрсатиш соҳаси улуши эса 52 фоизни ташкил этган.
XS
SM
MD
LG