Линклар

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳри четида шанба куни полиция ва норозилик намойиши иштирокчилари тўқнашди.

Мазкур намойишда Озарбайжоннинг йирик савдо марказларидан бири бўлган «Бин»даги дўконларнинг юзлаб эгалари қатнашди.

Уларнинг намойишга чиқишига ижара ҳақининг оширилиши ва дўконларда касса аппаратларини ўрнатишга оид янги қоида жорий қилиниши сабаб бўлган.

«Бин» маркази маъмурияти хатти-ҳаракатидан ғазабланган норозилар Бокуни Алат шаҳри билан боғлаб турувчи йўлни тўсиб қўйганлар.

Улар воқеа жойига келган полициячиларга қарата тош улоқтирганлар, полиция эса бунга жавобан тўқмоқ ва кўздан ёш оқизувчи газни ишга солган.

Тўқнашув чоғида 10 нафар полициячи ва бир неча намойишчи тан жароҳати олган. Ўша ернинг ўзида намойиш иштирокчиларидан камида 15 киши қўлга олинган. Тартибсизлик ҳодисаси юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
XS
SM
MD
LG