Линклар

2013 йилнинг 4 февралидан "Тошкент-Волгоград" шаҳарлари ўртасида поезд қатнови йўлга қўйилади.

“Ўзтемирйўлйўловчи” Очиқ Акциядорлик Жамоаси матбуот хизматига кўра, поездлар ҳафтада бир марта юриши режаланган.

Тошкент вокзалидан поезд ҳафтанинг душанба кунлари соат 22.30 да ҳаракатланса, Волгограддан ҳар пайшанба куни Тошкент сари йўлга чиқади.

Айни пайтда, жорий йил 5 февралдан "Тошкент-Москва" йўналиши бўйича 5/6 рақамли тезюрар поезднинг қўшимча бешинчи рейси Ўзбекистон ва Россия пойтахтлари ўртасида ҳаракат қила бошлайди.

Норасмий маълумотларга кўра, ҳозир Россияда 3 миллиондан беш миллионгача ўзбекистонлик меҳнат мухожири бор.

Ўзбекистонга келиб-кетишда улар асосан поезд хизматидан фойдаланади.
XS
SM
MD
LG