Линклар

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) Бош котиби Ламберто Занниер 21 январ куни Ўзбекистонга ташриф буюради.

Буни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Тошкентда Занниернинг Ўзбекистон Олий Мажлиси, Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа вазирликлар раҳбарлари билан учрашиши ва музокаралар олиб бориши режаланган.

Италиялик дипломат Ламберто Занниер 2011 йил 1 июл куни ЕХҲТ ташкилотига Бош котиби этиб сайланган.

57 давлат аъзо бўлган ЕХҲТга Ўзбекистон 1992 йилнинг 26 февралида аъзо бўлган.

1995 йилда Ўзбекистон таклифига биноан Тошкентда ЕХҲТнинг бюроси очилган.
XS
SM
MD
LG