Линклар

21 январ куни Ўзбекистонга Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг бош котиби Ламберто Занниер ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумот тарқатган.

ЕХҲТ бош котибининг Ўзбекистон Олий Мажлиси, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда бошқа қатор вазирликларда учрашув ва музокаралар ўтказиши кутилмоқда.

Ўзбекистон 1992 йилнинг 26 февралидан буён ЕХҲТ аъзоси бўлиб ҳисобланади. Мамлакатнинг мазкур халқаро ташкилотдаги ваколатхонаси 1994 йилда очилган.
XS
SM
MD
LG