Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:44

Афғон полицияси идорасига ҳужум қилган жанггарилар йўқ қилинди


Отишмалар 21 январ куни эрталаб Кобул марказидаги идора бош қароргоҳида бирин-кетин портлаш содир этилганидан кейин бошланди.
Отишмалар 21 январ куни эрталаб Кобул марказидаги идора бош қароргоҳида бирин-кетин портлаш содир этилганидан кейин бошланди.

Кобулдаги Афғонистон йўл ҳаракати хавфсизлиги полицияси бош қароргоҳига ҳужум қилган жанггарилар билан қуролли тўқнашув тугади. Отишмада полициянинг уч ходими ҳалок бўлди, 18 киши яраланди.


Афғонистон расмийлари мамлакат йўл ҳаракати хавфсизлиги полицияси бош қароргоҳига уюштирилган ҳужумда беш жанггари иштирок этганини билдирди.

Отишмалар 21 январ куни эрталаб Кобул марказидаги идора бош қароргоҳида бирин-кетин портлаш содир этилганидан кейин бошланган.

Афғонистон Ички ишлар вазири ўринбосари Абдурраҳмон Раҳмонга кўра, бино ичига кирган исёнчилар тепа қаватларга чиқадиган зиналарни порлатиб юборган ва қуроллар сақланадиган хонага киришга муваффақ бўлган.

Бир неча соат давом этган отишмада хавфсизлик кучлари бинога ўрнашиб олган исёнчиларни ўлдирган.

Ички ишлар вазири ўринбосари жарналистларга отишмада полициянинг уч ходими ҳалок бўлгани, 18 киши яраланганини айтди.

Толибон ҳаракати оммавий ахборот воситаларига тарқатган баёнотда ҳужум учун масъулиятни ўз зиммаасига олди.

Толиблар асосий нишон воқеа жойига яқин бўлган чегара полицияси бош қароргоҳи бўлганини билдирган.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги полициясининг бош қароргоҳи Кобул шаҳрининг ғарбий қисмида, полициянинг бошқа муҳим бўлимлари ва парламент биносига яқин бўлган тўрт қаватли бинода жойлашган.

Кобул шаҳрида яшовчи Қандаға Жон Озодликка ҳужум ҳақида буларни буларни айтди.

- Портлаш рўй берган пайтда мен ухлаб ётган эдим. Портлаш жуда кучли бўлгани учун деразамиз ойналари синиб кетди. Ўша пайтда болалар ховлида ўйнаётган эди, деди кобуллик Қандаға Жон.

Афғонистонга жойлаштирилган НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар матбуот котиби Гунтер Кац жанггарилар Афғонистон хавфсизлик кучларини кўпроқ нишонга ола бошлаганини айтди.

- Биз кўрганимиз охирги иккита ҳужум Афғонистон ҳукуматига тегишли идораларга қарши уюштирилди. Бу тенденцияга айландими ёки йўқ, буни билмаймиз. Бу ҳақда турли миш-мишлар бўлиши мумкин. Бироқ хавфсизликни таъминлашда Афғонистон кучлари етакчилик ролини кўпроқ қабул қилиб олган сари, исёнчилар уларга қарши кўпроқ ҳужумлар қилаётгани аниқ, деди Афғонистондаги Халқаро кучлар матбуот котиби.

21 январ куни Кобулда ўтказилган матбуот анжуманида сўлаган Гунтер Кац халқаро кучлар Афғонистон хавфсизлик кучларини тайёргарликдан ўтказиш, уларга ёрдам ва маслаҳатлар беришда давом этишини таъкидлади.

Ўтган ҳафта олти худкушдан иборат гуруҳ Кобул марказида жойлашган Афғонистон разведка хизмати бош қароргоҳига ҳужум қилган.

Ундан олдин Афғонистон Разведка хизмати бошлиғи Асадулла Ҳолидга қарши уюштирилган суиқасд уриниши муваффақиятсизликка учраган эди.
XS
SM
MD
LG