Линклар

logo-print

Ўзбекистон автомобилларининг Россияга экспорти 5 фоизга камайди


2012 йилда “GM Uzbekistan” АҚШ-Ўзбекистон қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган автомобиллар Россияга 2011 йилга нисбатан беш фоизга камроқ экспорт қилинди.

Бу ҳақда Европа бизнеси уюшмаси қошидаги автомобил ишлаб чиқарувчилар қўмитаси маълум қилди.

Ташкилот маълумотига кўра, ўтган йили “GM Uzbekistan” Россия бозорида 55034та Нексия (+1%), 33198та Матиз (-13%), жами, 88232та автомобил сотган.

“GM Uzbekistan” қўшма корхонаси 2012 йилда Ўзбекистон ички бозорида 123 минг дона автомобил сотган.

Бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон GM автомобиллари энг кўп сотилган бозорлар рўйхатида тўққизинчи ўринни эгаллаган.

“General Motors” маълумотларга кўра, ўтган йили “GM Uzbekistan” қўшма корхонаси 235518 дона автомобил ишлаб чиқарган. Бу 2011 йилга нисбатан 6,4 фоизга кўпроқ.

Ҳозирда "GM Uzbekistan" қўшма корхонаси Nexia, Lacetti, Malibu, Cobalt, Matiz, Spark, Captiva ва Damas каби автомобилларни ишлаб чиқаради.
XS
SM
MD
LG