Линклар

Қирғизистоннинг Жалолобод вилоят суди бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган Шамсиддин Ниёзалиев ишини аппеляция тартибида кўриб чиқиб, уни озодликка чиқарди. Нёзалиев 2010 йил, июн воқеаларидан кейин умрбод қамалган ўнлаб қирғизистонлик ўзбекдан биридир.


Жалолободдаги норасмий манбадан олинган бу хабарни Озодлик радиоси қирғиз хизмати мухбири Ирисбай Абдраимов вилоят прокуроридан олинган маълумотга таяниб, тасдиқлади.

Жалолободдаги норасмий манбадан олинган бу хабарни Озодлик радиоси қирғиз хизмати мухбири Ирисбай Абдраимов вилоят прокуроридан олинган маълумотга таяниб, тасдиқлади.

Шамсиддин Ниёзалиев 2010 йилнинг 13-14 июн кунлари Бишкек – Ўш йўлининг Санпа деб аталувчи қисмида бир гуруҳ одамлар билан ўндан ортиқ фуқаронинг ўлдирилишида иштирок этганликда айбдор, деб топилиб, 2012 йилнинг 25 октябрида Жалолобод вилоят Сузоқ туман суди унга нисбатан умрбод қамоқ жазосини белгилаган эди.

Жалолобод вилоят суди Шамсиддин Ниёзалиев ишини 28 ноябрда аппеляция тартибида кўришни бошлаган.

Озодлик мухбири Ирисбай Абдраимовнинг хабар қилишича, Ниёзалиевнинг 21 январ куни озодликка чиқарилгани тўғрисидаги хабарни вилоят прокурори Киличбек Токтогулов Ниёзалиев тасдиқлаган.

“Прокурорнинг айтишича, прокуратура суд ҳукмидан норози ва шунинг учун эртага ҳукм устидан киритмоқчилар”, деди Озодлик мухбири.

Шамсиддин Ниёзалиев 2010 йилда Санпа воқеасида иштирок этганликда айбланиб халқаро қидирувга берилган эди. У 2012 йилнинг январ ойида Қозоғистонда қўлга олинган ва Қирғизистонга топширилган.

Шамсиддин Ниёзалиев суд жараёнида ўзининг айбсиз эканини, Ўш воқеаси бошланишидан деярли бир ой олдин иш билан Ўзбекистонга кетгани, кейин эса Россияга бориб ишлаганини билдирган.

-Мен 2010 йилнинг 20 майида Ўзбекистонга кимёвий ўғит олиб келиш учун ўтганман. У ерда мен икки ойлик пропискага туриб, Фарғона шаҳрида яшаганман, -деган эди Шамсиддин Ниёзалиев.

Бироқ давлат айбловчиси 2010 йил апрел воқеаларидан сўнг Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарасини ёпиб қўйганини далил қатори келтириб, Ниёзалиев Ўзбекистонда яшаганига шубҳа билдирганди.

Давлат айбловчиси Абдуманоп Темиркуловнинг “Агар Санпа воқеасида қатнашмаган бўлсангиз нега 2 йил қочиб юрдингиз? Нега уйингизга қатймадингиз?” деган саволига Ниёзалиев “Менга акам “Мен воқеаларда қатнашмасам ҳам мелисага олиб кетишиб, роса калтаклашиб айб қўймоқчи бўлишаяпти, Сен келмай тур”, деб айтган эди. Шунинг учун мен сабр-тоқат қилдим, -деб жавоб берган эди.

2010 йилнинг 12-13 июн кунлари Сузоқ туманидаги “Санпа” пахта заводи яқинида маҳаллий ўзбеклар Бишкек-Ўш йўлини тўсиб, йўлга мазут тўккан ва уларнинг назарида Бишкекдан Ўшга ўзбекларга қарши уруш қилиш учун келаётган қирғизлар машиналарини тўхтатиб, уларни ўлдирган. Натижада 10 киши ўлдирилган, 2 киши бедарак йўқолган, 9 машина ёқиб юборилган.

Мазкур иш юзасидан муқаддам 19 одам судланиб, улардан 17 нафари умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG