Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:32

Барак Обама қасамёдга келтирилади - ЖОНЛИ ЭФИР


Обама 20 январ куни, оиласи иштирокидаги кичик маросимда, АҚШ Конституциясига биноан расман қасамёдга келтирилган эди.
Обама 20 январ куни, оиласи иштирокидаги кичик маросимда, АҚШ Конституциясига биноан расман қасамёдга келтирилган эди.
АҚШ Президенти Барак Обама бугун Вашингтонда, Капитолий биноси олдида ўтказиладиган расмий маросимда иккинчи муддатга қасамёдга келтирилади.

Тошкент вақти билан соат 21:55да бошланадиган қасамёд маросимини Оқ уй маъмурияти Озодликка тақдим қилган қуйидаги канал орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.



Обама 20 январ куни, оиласи иштирокидаги кичик маросимда, АҚШ Конституциясига биноан расман қасамёдга келтирилган эди.

21 январ куни Вашингтонда халқ учун уюштириладиган қасамёд маросими ва ундан кейинги парадда иштирок этиши кутилаётган 600 мингдан 800 минггача одам, хавфсизлик чоралари кучайтирилган шароитда, автобус, метро ва пиёда АҚШ пойтахти марказига йўл олди.

Обаманинг 2009 йилги илк қасамёд маросимига 1,8 миллион одам тўпланган эди.

Бугунги тадбирда таниқли қўшиқчи Бейонсе АҚШ миллий гимнини ижро этади.

Обама қасамёдини АҚШ фуқаровий ҳаракатининг таниқли фаоли, журналист Мирли Эверс-Уильямс қабул қилиб олади. У президент қасамёдини қабул қилиб олган илк аёл ва католик черковнинг вакили бўлмаган шахс бўлади.
XS
SM
MD
LG