Линклар

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўқув-машғулотларида қатнашиш учун 21 январ куни Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетди.

Ўзбекистон футбол федерациясининг маълум қилишича, терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов 21 январдан 2 февралгача давом этадиган йиғинга жами 27 футболчини жалб этган.

Миллий терма жамоа йиғин доирасида 1 феврал куни Дубай шаҳрида Озарбайжон термаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказади. Қолган ўртоқлик учрашувлари ҳақидаги маълумот кейинроқ берилиши айтилмоқда.

БААга сафари олдидан, 19 январ куни терма жамоа Тошкентда йиғин ўтказган эди.

Эслатамиз, футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 6 феврал куни Тошкентда Гонконг термасига қарши майдонга тушади. Ўйин Осиё Кубоги-2015 саралаш "Е" гуруҳи биринчи тури учрашувлари доирасида бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG