Линклар

ҲРУ Россия ва Ўзбекистонни ҳуқуқ ҳимоячисига таҳдид қилганларни жазолашга чақирди


Ҳюман райтс уотч (ҲРУ) инсон ҳуқуқлари ташкилоти Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари москвалик ҳуқуқ фаоли Виталий Пономарёвни ўлдириш билан таҳдид қилганларни аниқлаши ва уларни жазога тортиши керак, дея баён қилди.

ҲРУ ташкилоти Москвадаги Мемориал инсон ҳуқуқлари марказининг Марказий Осиё дастури раҳбари Пономарёв шу ой бошида электрон почта орқали бир нечта аноним таҳдид мактублари олганини билдирди.

Мактубларда, агар Пономарёв Қирғизистон жанубига сафар қилса, ўзи ва оила аъзоларини ўлдиришга таҳдид қилинган.

Мемориал ташкилоти таҳдид хусусида текширув ўтказишни сўраб, Россия расмийларига ҳам мурожаат қилган.

Мемориал иддаосига кўра, электрон мактублар Тошкентда рўйхатга олинган битта IP адресдан жўнатилган.

Сўнгги йилларда Пономарёв Ўзбекистон ҳукуматининг исломий гуруҳларга қарши курашини ўрганган ва қатор мақолалар эълон қилган.

2010 йилда ҳуқуқ ҳимоячиси Қирғизистон жанубидаги Ўш вилоятида ўзбеклар ва қирғизлар ўртасида рўй берган низо ҳақида мақолалар ёзган.
XS
SM
MD
LG