Линклар

Жиззах вилоятида эркин саноат ҳудуди ташкил этилади


Тошкент вилоятидаги "Ангрен" махсус саноат ҳудуди.

Тошкент вилоятидаги "Ангрен" махсус саноат ҳудуди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси 2013 йил 18 январ куни қабул қилган қарорга мувофиқ Жиззах вилоятида эркин саноат ҳудуди ташкил этилади.

Маҳаллий ахборот агентликлари хабарига кўра, ҳукумат қарорида жорий йил биринчи чорагида тайёргарлик ишлари якунланиши ва Хитой Халқ Республикасининг ваколатли ташкилотлари билан Жиззах вилоятида эркин саноат ҳудуди барпо этиш билан боғлиқ низомий ҳужжатлар хусусида келишувга эришиш назарда тутилган.

Жиззахда эркин саноат ҳудуди барпо этишдан мақсад вилоят ва унга туташ минтақалар саноатини ривожлантириш, экспорт имкониятларини ошириш, ресурс базаларидан самарали фойдаланиш учун инвестиция ва илғор технологияларни жалб қилишдан иборат.

Ўзбекистон Президенти 2008 йил 2 декабр куни Навоий вилоятида эркин саноат-иқтисодий ҳудуди ташкил қилиш ва 2012 йил 13 апрелда Тошкент вилоятида "Ангрен" махсус саноат ҳудудини барпо этиш тўғрисидаги фармонларни имзолаган.
XS
SM
MD
LG