Линклар

Молия вазирлиги ва Давлат Солиқ қўмитасининг 21 январ куни кучга кирган қўшма қарорига биноан Ўзбекистон бозорларида бир марталик йиғимлар, ижара ҳақи ва кўрсатиладиган хизматлар нархларининг минимал нархлари белгилаб қўйилди.

Бу ҳақда Норма. уз сайти берган маълумотлардан тилга олинган параметрлар бўйича тўловларнинг 10 фоиз атрофида ошгани маълум бўлади.

Айтилишича, шу пайтгача бозорлар ва савдо мажмуалари маъмуриятлари бир марталик йиғимлар ва ижара ҳақларини мамлакат президентининг 2010 йил 26 апрел кунги қарорига биноан йилда бир бор белгилаб келган.

Нонфурушлардан олинадиган жой пули

21 январдан бошлаб Тошкент шаҳри бозорларида кунига камида 2350 сўм, вилоят маркази бозорларида камида 1700 сўм, туман маркази бозорида 950 сўм қилиб белгиланди.

21 январгача эса

Тошкентда 2200, вилоятларда 1600, туманларда 900 сўмдан бошланар эди нонфурушлардан олинадиган жой пули.

Автомобиллар эҳтиёт қисмлари сотадиганлардан

бозорларда кунига камида 4700 сўм (Тошкент), 2900 сўм (вилоят) ва 2550 сўм (туман).

21 январгача эса

4400 (Тошкент), 2700 (вилоят) ва 2400 сўм (туман) дан бошланар эди автомобиллар эҳтиёт қисмлари сотадиганлардан олинадиган жой пули

Тарози ҳақи

пойтахт бозорларида кунига камида 1200 сўм миқдорида белгилаб қўйилди.

21 январгача эса

тарозидан фойдаланган сотувчи пули кунига камида 1100 сўм тўлаши керак эди.

Совутгичдан фойдаланиш ҳақи

пойтахт бозорларида мева-сабзавот сотувчилар товарини бозор ёки савдо мажмуи совуқхонасида сақламоқчи бўлса, бир қути ёки бир қоп маҳсулоти учун кунига
1850 сўм тўлайди.

21 январгача эса

бундай хизмат нархи 150 сўмга арзонроқ эди.

Тилга олинган ўзгаришлар куни кеча кучга кирган қарорда белгиланган ўзгаришларнинг барчаси эмас, албатта.

Ўзбекистон бозорларида сотувчилардан олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара ҳақи ва уларга кўрсатиладиган хизматлар нархларининг янги минимал ҳажмлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат Солиқ қўмитасининг 21 январ куни кучга кирган қўшма қарори билан белгилаб қўйилди.

Бозор янгиликлари билан Озодликнинг янги “Бозор эртаси” эшиттириши орқали танишиб боринг.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG