Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:27

"Қирғизистонлик ўзбеклар ўз тилида ўқишга ҳақли!"

Қирғизистонда республика миқёсида ўзбек тилида нашр этилаётган ягона “Олам” газетаси ўзининг бир йиллигини нишонламоқда. Қирғизистонлик ўзбеклар дардига малҳам излашга уринаётган ва қувончларига шерик бўлаётган газетанинг атак-чечак қадамлари ҳақида “Олам”нинг бош муҳаррири Шуҳратбек Камолов гапириб берди.

2010 йил июн қирғинидан сўнг Қирғизистонда ўзбек тилида нашр этиладиган газеталар ва радиоканаллар фаолияти тўхтаб қолган эди. Халқаро ташкилотлар бу билан ўзбек аҳолисининг ахборот олиш ҳуқуқи амалга ошмай қолаётгани ҳақида бонг урган эдилар.

2012 йилда эса тадбиркор Шуҳратбек Камолов ва жамоат арбоби Шамшибек Медетбеков ташаббуси билан ўзбек тилида “Олам” газетаси нашр этила бошланди.

Айни пайтда 5 мингдан 7 минггача бўлган нусхада қирғизистонлик ўзбеклар қўлига етиб бораётган газета ойига икки марта чоп этилмоқда.

“Олам” Қирғизистондаги энг биринчи мустақил газета сифатида 1992 йилда фаолият бошлаган қирғиз тилидаги “Аалам” газетаси базасида ташкил этилди. Бир йил давомида 16 саҳифали “Олам” газетаси қирғизистонлик ўзбеклар ҳуқуқлари масаласида кўндаланг бўлиб турган долзарб муаммоларни ёритди.

Газета бош муҳаррири Шуҳратбек Камолов билан суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин.

"Олам" газетаси бош муҳаррири Шуҳратбек Камолов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:24 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG