Линклар

Россия сиëсий партияларини “Ҳайвонлар фермаси”га айлантириш таклиф қилинди


Ҳукмрон “Ягона Россия” партияси депутати мамлакатдаги сиëсий партияларни ўз эмблемаларини ҳайвонлар орасидан танлашга чақирди. Ҳазил ва ҳақорат сифатида қабул қилинаëтган бу чақириқ ортида¸ депутатга кўр¸ жиддий мазмун бор.

“Ягона Россия” партиясидан Давлат Думаси депутатлигига сайланган Александр Сидякин таърифича¸ мамлакат сиëсий ҳаëти шу қадар қизғин¸ шу қадар ҳур ва турли фикрлиликка тўлиб тошганки¸ оддий россияликлр кўп ҳолларда партияларни бир-бирларидан ажратиш¸ уларнинг ўзгалардан фарқини эслаб қолишга қийналмоқда.

Бундай сиëсий муҳитда¸ партияларнинг ўз эмблемалари учун хўроз бўладими ëки сувсар¸ нималигидан қатъий назар¸ ҳайвонлар тимсолини танлаши¸ аросатда қолган оддий россияликка қулайлик туғдиради.

35 яшар ғайратли ва ижодий хаëлларга бой депутат Сидякиннинг Россия партияларига таклифи мазмуни шундай.

Сидякинга кўра¸ ҳукмрон “Ягона Россия” партияси ўзига айиқ суратини¸ “Яблоко” партияси эса¸ Америка сассиқ кўзанини¸ Коммунистлар партияси эса¸ эскирган ўроқ ва болға ўрнига¸ Америка буғусини танлаши керак.

Путин партияси депутати ўз таклифини давом эттириб¸ Борис Немцов раисдошлигида фаолият юрғизаëтган ПАРНАС мухолифат партиясига каламуш суратини¸ бошқа мухолиф партияларга эса¸ юмронқозиқ ва қуртлар суратини ўз тимсоли қилиб танлашни маслаҳат берди.

Ўтган апрел ойида ўшандаги президент Дмитрий Медведев мухолифат босими остида сиëсий партияларни рўйхатга олиш жараëнини анча соддалаштирди.

Бунинг натижасида¸ ҳозирга келиб Россияда расман рўйхатга олинган 55 та партия фаолият юрғизмоқда. Депутат Сидякинга кўра¸ бу партиялар аксари ўзига тутуриқсиз ном берган ва бунинг оқибатида партия номлари ëзиладиган сайлов варақалари икки метрга чўзилиб кетмоқда.

“Оддий сайловчига Марказий Сайлов комиссияси деб аталмиш хизматчи янги сиëсий менюни тақдим этганда¸ унинг қанчалик чалкашиб кетишини тасаввур қилишнинг ўзи ўнғайсиз. Оддий сайловчи бунча партия орасидан қайсисини ëқтириш ëки қайсидир янгиларини синаб кўриш борасида қандай қарор беради?

Шу боис мен партиялар структурасини ҳайвонлар ëрлиғи билан жонлантиришни таклиф қиламан”¸ деб ëзди депутат Сидякин ўз блогида душанба куни. Унга кўра¸ бу таклиф ҳозирда муҳокама учун депутатларга ҳавола қилинган.

Сидякиннинг бундай ҳақоратомуз таклифи Россиядаги сиëсий мухолифат етакчилари¸ қолаверса¸ Думадаги мухолиф руҳдаги депутатлар томонидан кескин норозилик билан қарши олинди.

Жумладан¸ “Адолатли Россия” партиясининг Сидякин томонидан “хўроз”га чиқарилган етакчиси Сергей Миронов¸ ҳукмрон партия бу каби тутуриқсиз таклифлар ўрнига россияликларни қийнаëтган муаммолар ечими билан шуғулланса яхшироқ бўларди¸ дея баëнот берди.

Яблоко партияси фаоллари эса¸ Сидякин таклифини “куракда турмайдиган” дея баҳолашди.

Айни пайтда¸ Сидякин мансуб “Ягона Россия” партияси ҳам ўз эмблемасидан кўнгли тўқ экани ва уни алмаштиришга эҳтиëж сезмаëтганини баëн қилди.

Сидякиннинг бу таклифи баҳонасида мухолифатчилар¸ қолаверса мустақил сиëсий шарҳловчилар¸ Россияда мухолифатдаги сиëсий партияларни турли баҳоналар билан тақиқлаш¸ улар фаолиятига ажабтовур тўсиқлар яратиш жараëни кучайиб бораëтганини айтмоқдалар.
XS
SM
MD
LG